БМТ Бош котиби: Орол денгизига саёҳат мени ларзага солди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишОрол денгизидаги кемалар қабристони
Орол денгизидаги кемалар қабристони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Мўйноқдаги кемалар "қабристони"ни зиёрат қилди ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатда бўлди

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputniik. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Орол денгизининг қуриб қолган қисмини вертолётда томоша қилгач, уни инсоният томонидан содир этилган барбодлик рамзи деб атади, ва  дунё етакчиларини бу каби фожиани содир этмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, бутунжаҳон ташкилоти раҳбари 8дан 13 июн санасига қадар Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйлаб турнени амалга оширмоқда.The tragedy of the Aral Sea is a warning to all — we must care for our environment because our lives depend on it. https://t.co/FFBHQESKyz pic.twitter.com/Fu0yoUcRGR

​"Қачонлардир ёпиқ денгизлар орасида катталик жиҳатдан тўртинчи ўринда турган, бугунги кунга келиб эса деярли қуриб битган Орол денгизига саёҳат мени қаттиқ ларзага солди. Эҳтимол, бу давримизнинг энг йирик экологик фожиасидир", — дейилган БМТ Бош котибининг Мўйноққа сафаридан сўнг қилган баёнотида.

Генеральны секретарь ООН Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Антониу Гутерреш Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
Гутерреш Мўйноқда Орол денгизидаги кемалар "қабристони"ни зиёрат қилган ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатда бўлган.

Сал олдинроқ Гутерреш Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиб, маҳаллалардаги аҳоли билан суҳбатлашган ва бу шаҳарда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0