TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. ЮНЕСКО "Инсон ва биосфера" дастури бўйича 2018 йилга ёш олимлар учун халқаро мукофотни эълон қилмоқда.
Танлов мақсади: биохилмахиллик, экология, сув заҳиралари ва ноёб турдаги ўсимлик ҳамда жониворлар турларини асраб қолиш мақсадида ривожланиб келаётган мамлакатларда тадқиқотлар олиб бораётган ёш олимларни қўллаб қувватлашдан иборат.
Номзодларга қўйилган талаблар:
Ёш олимнинг ёши 35 ёшдан ошмаган бўлиши лозим;
Лойиҳа бюджети 5000 $дан ошмаслиги керак;
Лойиҳа 2 йил давомида амалга оширилиши даркор.
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар 2017 йилнинг 15 декабр санасига қадар ариза юборишлари керак бўлади.
Ариза шакли ва маълумотномани ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги миллий қўмитасидан олиш мумкин (тел.: +99871 232-18-11 Атабеков И.У. иш кунлари соат 15.00дан кейин)