Мирзиёев жаҳоннинг энг ёш олимларидан бирига Тошкент марказидан уй совға қилди

© FacebookРауф Салаходжаев
Рауф Салаходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳали ўттиз ёшни қаршиламаган Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси рейтингида 32-ўриндан жой олган

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаевга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳри марказидан ҳовли уй совға қилинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалининг "Таҳлилнома" кўрсатуви хабар қилди.

Ҳали ўттиз ёшни қаршиламаган Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси рейтингида 32-ўриндан жой олган. Рауфхон Салахўжаев макроиқтисоддаги янги йўналиш — иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан.

Унинг 20 га яқин илмий мақоласи Intelligence, Kyklos, Environmental Research каби дунёнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган, Forbes агентлиги, National Policy институти томонидан юқори баҳоланган.

Ёш иқтисодчининг ютуқларини мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев муносиб тарзда тақдирлади. Унга Тошкент шаҳрининг марказидан ҳовли уйи совға қилинди. Совғани Тошкент шаҳри ҳокими топширди ва президентнинг табригини етказди.

Янгиликлар лентаси
0