TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Республика ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди. Ходимлар касбий, жисмоний, жанговор тайёргарликлари билан куч синашдилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Шунингдек, 2-ўрин Сурхондарё, 3-ўрин эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармалари жамоаларига насиб этди.
Синов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шуманай тумани ИИБ катта эксперти, катта лейтенант Р.Узакбергенов "Энг яхши эксперт-криминалистика ходими" номинациясида 1-ўринга лойиқ топилди.
Қарши шаҳар (Қашқадарё вилояти) ИИБ эксперти, лейтенант И.Тошназаров 2-ўринни, Бухоро шаҳар ИИБ эксперти, катта лейтенант М.Тагаев 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларга Вазирликнинг диплом ва совғаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник А.Бобохонов тантанали равишда топширди.