Ўзбекистон ИИВ ишонч телефонини йўлга қўйди

Oбуна бўлиш
Эндиликда ҳуқуқ-тартибот томонидан йўлга қўйилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида тўғридан-тўғри ишонч телефони орқали хабар қилишингиз мумкин

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милицияси 2018 йилдан бошлаб махсус хоналарда тергов қилади
"2017 йилнинг 1 май кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ягона "1102" қисқа рақамли ягона ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу ишонч телефони орқали Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидан ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мурожаатлар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи бошларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказган эди.

Ўзбекистон раҳбари ўшанда "Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этиб турса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?" деган саволни ўртага ташлаган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0