Россияда қамоқхоналарда ўтирган маҳбуслар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЖиноятчилар
Жиноятчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда қамоқда ўтирган маҳбуслар сони бўйича Ўзбекистон (МДҲ бўйича) фуқаролари иккинчи ўринни эгаллашди

TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россиядаги қамоқхоналарда ўтирган маҳбуслар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринда.

Самарқанд вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида жиноятнинг оғир турлари кескин ошиб кетди
Айни вақтда Россия қамоқхоналарида 29 397 нафар чет эл фуқаролари жазо муддатини ўташмоқда. Уларнинг 90%и оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганликлари туфайли қамоқда ўтиришибди.

МДҲ давлатлари орасида Россияда қамоқда ўтирган маҳбуслар сони бўйича биринчиликни Тожикистон эгаллаган.  2017 йилнинг биринчи олти ойи бўйича тақдим этилган маълумотларга кўра, Россия турмаларида 8002 нафар тожикистонлик жазони ўтамоқда.

Ўзбекистон фуқаролари иккинчи ўринда — 6362 киши. Учинчи ўринни украиналиклар (4761 киши) ва ундан кейинги ўринни озарбайжонликлар (2350 киши) эгаллаган.

Россиядаги ўзбекларнинг "Ватандош" жамияти президенти Усмон Баратовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россияда жуда кўп ҳолларда жиноят содир этадилар. Аммо уларнинг аксарияти туҳмат қурбонига айланган бўлиши ҳам мумкин.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 4 ой ичида жиноятлар сони 7,3 фоизга камайди

"Уларнинг айримларининг бўйнига жиноят шунчаки илинган, — деб айтган Баратов RT каналига берган интервьюсида. — Мен ҳозир Истрага кетяпман, у ерда яқинда гўёки қари кампирни зўрламоқчи бўлганликлари учун беш нафар ўзбекистонликни қамашди. Кампирнинг ёши 62да, уйсиз, кўчада яшар экан. У йигитлардан ароққа пул сўраган, улар бермагач "мени зўрлашди деб ариза ёзаман", дея таҳдид қилган".

Янгиликлар лентаси
0