ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистонга Америкадан чўчқа гўшти импорт қилинишига қайта рухсат берилиши мумкин, деб хабар қилинди Қўшма Штатлар гўштни экспорт қилиш федерация (U.S. Meat Export Federation) сайтида.
АҚШнинг янги ёки музлатилган чучқа гўшти агар ишлаб чиқарилган санаси 2017 йил 1 январ кунидан бошланган бўлса Ўзбекистонга импорт қилинишига рухсат берилиши мумкин.
"Гўшт етказиб берилиши тўхтатилиши биз учун жуда қайғули бўлди. Чунки дастлабки партиялар Ўзбекистонда яхши қабул қилинган эди. Американинг гўшт экспорт қилиш федерацияси томонидан чўчқа гўшти ишлаб чиқарилиши назорат қилиш ва PEDV касаллиги муаммосини бартараф этиш масалалари тўлиқ ўрганиб чиқилиши учун Ўзбекистон ветеринария хизмати ходимлари АҚШга таклиф қилинган эди.
Тақиқ қисқа фурсатда олиб ташланмади, лекин биз таслим бўлмадик. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда бу масала бўйича ишни давом эттирдик. Ўзбекистоннинг мутасадди ходимларига бизга қарор зарурлиги ҳақида эслатмалар бердик. Мен мамнуният билан айтаманки, АҚШ чўчқа гўшти Ўзбекистон бозорига қайтади", — деб таъкидлади АҚШ гўштни экспорт қилиш федерациянинг минтақадаги вакили Юрий Баруткин.
Эслатиб ўтамиз, Америка гўштни экспорт қилиш федерацияси (USMEF) — АҚШда етиштирилган мол, чучқа, қўй гўштларини дунё бозорига етказиб бериш билан шуғулланадиган нодавлат савдо ташкилоти ҳисобланади. USMEF қароргоҳи Денвер шаҳрида жойлашган. Шунингдек, Сеул, Токио, Пекин, Гонконг, Шанхай, Сингапур, Тайбей, Москва, Санкт-Петербург, Мехико, Монтеррее ва Брюссел шаҳарларида ўз ваколатхоналарига эга.