Ўзбекистонга қозоғистонлик тадбиркорлар келишади

© Хокимият Ташкентской областиПервая выставка товаропроизводителей города Ташкента прошла на минувшей неделе в казахстанском Шымкенте
Первая выставка товаропроизводителей города Ташкента прошла на минувшей неделе в казахстанском Шымкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Остона шаҳрида "KAZAKH INVEST" миллий компанияси ва Ўзбекистон тадбиркорлар палатаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган "ЭКСПО-2017" кўргазмаси доирасида "KAZAKH INVEST" миллий компанияси ва Ўзбекистон тадбиркорлар палатаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда "KAZAKH INVEST" матбуот хизмати хабар берди.

Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон делегацияси Жиззах вилоятида бўлди

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

"KAZAKH INVEST" бошқарувчи директори Аскар Ариновнинг айтишича, Тошкентда 4-6 октябр кунлари Қозоғистон савдо миссияси ўтказилади. Айни пайтда 20дан ортиқ қозоқ ишлаб чиқарувчилари унда иштирок этишга қизиқиш билдирган.

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар KAZAKH INVEST томонидан 4та савдо миссияси ўтказилган бўлиб, уларда машинасозлик, қурилиш, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат ва металлургия соҳаларидаги 80дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0