"Миша, бокс отмен, рақс тушамиз": Тожикистондаги бокс шоуси бекор қилинди

© pixabayБоксерские перчатки
Боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбе ҳокимияти Ўзбекистон ва Тожикистон боксчилари ўртасида пойтахт амфитеатрида бокс шоуси ўтказилишига рухсат бермади

TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Илгарироқ, 29 июль куни Душанбедаги "Ахорун" амфитеатрида ўзбек ва тожик боксчилари ўртасида профессионал бокс кечаси ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Тожикистон профессионал бокс федерациясининг маълум қилишича, мазкур тадбир бекор қилинган.

Бокс, боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек боксчилари Тожикистонда жанг ўтказадилар

Душанбе шаҳри ҳокимиятининг федерацияга йўллаган мактубидан маълум бўлишича, "Ахорун" маданий-дам олиш муассасаси (амфитеатр) фақатгина маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, профессионал боксчилар иштирокидаги тадбирни спорт залида ўтказиш тавсия қилинган.

Шу сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон боксчилари ўртасидаги бокс-шоуси ўтказилмайдиган бўлди. Федерациянинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу спорт тадбирини бошқа масканда ўтказишни ташкиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бокс шоусида Шерали Мамадалиев (Тожикистон) – Мақсуд Жумаев (Ўзбекистон), Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) – Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон) ва Асрор Воҳидов (Тожикистон) – Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон) бир-бирлари билан куч синашишлари лозим эди.

Янгиликлар лентаси
0