Ўзбек боксчилари Тожикистонда жанг ўтказадилар

© PhotoxpressБокс, боксерские перчатки
Бокс, боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон боксчилари иштирокида спорт шоуси бўлиб ўтиши кутилмоқда

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тожикистон пойтахтидаги "Амфитеатр"да 29 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон спортчилари иштирокида бокс-шоу бўлиб ўтади.

Боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек боксчиси Қизил майдонда жанг ўтказади

Ўзбек боксчилари қарши тожикистонлик Шерали Мамадалиев, Бахтиёр Мирзомуҳаммад ва Асрор Воҳидов рингга чиқади.

Бокс кечасида қуйидаги жуфтликлар куч синашишади: Шерали Мамадалиев (Тожикистон) — Мақсуд Жумаев (Ўзбекистон), рейтинг жанги, (66,678 кг), 8 раунд; Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) — Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон), рейтинг жанги, (72,5 кг), 6 раунд; Асрор Воҳидов (Тожикистон) — Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон), рейтинг жанги, (55,338 кг), 6 раунд.

Мазкур мусобақа "Таж Промоушен" компанияси томонидан ташкил этилмоқда, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Янгиликлар лентаси
0