Президент Шавкат Мирзиёевнинг ишонч рейтинги 92 фоиздан ошди

© Пресс-служба РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проехал в трамвае в Самарканде по маршруту "Железнодорожный вокзал – Сартепа"
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проехал в трамвае в Самарканде по маршруту Железнодорожный вокзал – Сартепа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари Шавкат Мирзиёев халқ ўртасида юқори обрўга ва ишончга эга эканлиги ҳамда шак-шубҳасиз давлат етакчиси эканлиги ҳақида фикр билдирганлар

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. 2017 йил 5-14 июль кунлари «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти тўғрисида» мавзусида экспресс-сўрови ўтказилди, деб хабар қилди O‘zbekiston 24 телерадиоканали.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Орзу-умидлар президенти: Шавкат Мирзиёев 60 ёшда

Сўровдан кўзланган мақсад — президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти тўғрисида ўзбекистонликларнинг давлат раҳбарига бўлган ишончи рейтингини аниқлаш. Унда 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этган.

Эспресс-сўровда фуқароларнинг кўпчилиги — 92,4 фоиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи ўртасида юқори обрўга ва ишончга эга эканлиги ҳақида фикр билдирганлар.

Натижаларга кўра, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги — 89,7 фоизи президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолайди.

Иштирокчиларнинг 83,5 фоизи давлат раҳбари ўтказаётган сиёсат аҳолининг орзу-умидларига мос келади, деган фикрда. Ўзбекистон давлат раҳбари томонидан мамлакат иқтисодиётини, ижтимоий соҳани, тиббиёт соҳасини, ахборот-коммуникатив технологияларини, саноатни модернизациялаш ва инвестицияларни жалб қилишни, суд-ҳуқуқ тизимини, фермерлик ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлардан тўла даражада қониқади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев сиёсий портретига шарҳ
Фуқароларнинг 89,2 фоиз фикрига кўра, аҳоли билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, халқ қабулхоналари институти шаклида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизимнинг жорий қилиниши ижтимоий адолатни таъминлайди ва аҳоли ҳаётининг барча соҳаларидаги муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми бўлиб ҳисобланади, вазирликлар ва идораларнинг, турли даражадаги ҳокимият органларининг фаолиятига нисбатан аҳоли кенг табақаларининг, ҳар бир фуқаронинг ишончини оширади, шунингдек, аҳолининг жамиятни бошқариш тизими сифатида давлатга бўлган ишончи даражасини кўтаради.

Янгиликлар лентаси
0