Афросиёб поездининг умумий нархи 8 минг евро турадиган 4 та ойнаси синдирилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда поездларга тош отиш бўйича жами 6 та ҳолатлар қайд этилган. Шулардан, 4 та ҳолатда Афросиёб юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ойналари синдирилган

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаракатланаётган поездларга тош отиш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар қилди Uznews.

Тошкент-Самарқанд тезюрар поезди йўловчилари нималарни кўрадилар?

"Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилади. Лекин, шунга қарамасдан, бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда. Жумладан, темир йўл бўйлаб сайр қилиш, оғир буюмларни ҳаракатланаётган поездларга отиш каби кўплаб ҳолатлар қайд этилган" — деб таъкидлади Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси катта инспектори Абдулла Ибрагимов.

ИИВ Ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бошқармаси маълумотига кўра, поездларга тош отиш бўйича қоидабузарликлар барчаси Самарқанд вилоятида содир этилган. Тош отиш оқибатида йўловчилар жароҳатланмади. Поездларга тошларни асосан болалар отишган.

Янгиликлар лентаси
0