Чилонзорда каналга тушиб кетган киши қутқариб қолинди

Oбуна бўлиш
52 ёшли фуқаро қирғоқ ёнидан пиёда ўтаётган вақтда эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетади ва тахминан 50 метр сузиб толиққанлиги боис дарахт шохларига илиниб қолади

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Кеча эрталаб Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчи қисмига ички ишлар ходимлари томонидан Чилонзор туманидаги Бўрижар каналида фуқаро ёрдамга муҳтож эканлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ДТП, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда ЙТҲга учраган ҳайдовчи қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув отряди воқеа жойига тезкорлик билан етиб келди.

Маълум бўлишича, Бўрижар каналидаги кўприкдан 20 метр узоқликда, 52 ёшли фуқаро қирғоқ ёнидан пиёда ўтаётган вақтда эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетади ва тахминан 50 метр сузиб толиққанлиги боис дарахт шохларига илиниб қолади.

Қутқарувчилар фуқарони қирғоққа олиб чиқишди. Унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг жабрланган фуқаро тез тиббий ёрдам хизматига топширилди.

Ҳозирда қутқарилган фуқаро шифохонага ётқизилган, унинг саломатлигига зиён етмаган.

Янгиликлар лентаси
0