ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 12 июнь куни кечки вақтда "Урганч-Хонқа" йўлида "Nexia" ва "Spark" русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
14 Июн 2017, 11:23
Тўқнашув оқибатида "Nexia" автомашинаси ҳайдовчисининг оёқлари автомобил рули ва ўриндиғи орасида қисилиб қолган.
Хоразм вилояти ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан этиб бориб, махсус қутқарув техникалари ёрдамида жабрланган фуқарони чиқариб олишди ва Хонқа тумани тез тиббий ёрдам ходимларига етказилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.