ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Чимёнда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари адашиб қолган фуқаро қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, 10 июнь куни Бўстонлиқ тумани "Чимён" воҳасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Ким Сергей ва Шухрат Юлдашев тоққа сайр қилиш мақсадида чиқишган. Саёҳат давомида улардан бири, яъни Шухрат Юлдашев пиёда қайтаётган вақтида йўлдан адашиб қолганлиги маълум бўлди.
Олинган маълумотга асосан, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тез ҳаракат қилиш махсус отряди қутқарувчилари томонидан зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. Натижада 11 июн куни эрталаб Ш.Юлдашев қутқарувчилар томонидан топилган ва яқин аҳоли яшаш пунктига олиб тушилган.
Ш.Юлдашевга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳозирда унинг соғлигига хавф йўқ.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.