Гулруҳбегим Тоҳиржонова халқаро шахмат мусобақасида 1-ўринни олди

© uz.24Шахматистка Гулрухбегим Тохиржонова
Шахматистка Гулрухбегим Тохиржонова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўн мамлакатдан келган 136 шахматчи 11 турдан иборат швейцарча тизимда баҳслашишди

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова "Astana Open-2017" халқаро блиц-турнирида аёллар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик ёш шахматчи 2017 Australian Open Championship ғолиби бўлди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида шахмат бўйича "Astana Open-2017" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ўн мамлакатдан келган 136 шахматчи 11 турдан иборат швейцарча тизимда баҳслашишди. Унда аёллар ўртасида биринчи ўринни ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова қўлга киритди.

Блиц турнирида шунингдек, халқаро тоифадаги уста Шамсиддин Воҳидов ҳам иштирок этди. Тошкентлик шахматчи 6,5 очко тўплади ва рейтингига қўшимча балл олди.

Федерациянинг билдиришича, шахмат турнири 29 июлга қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0