Ўзбекистонлик ёш шахматчи 2017 Australian Open Championship ғолиби бўлди

Oбуна бўлиш
Тошкентлик шахматчи турнир фаворити, мисрлик халқаро гроссмейстер Аҳмад Адлини мағлубиятга учратди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтган 2017 Australian Open Championship халқаро мусобақасида ўзбекистонлик 16 ёшли халқаро уста Темур Қўйбоқаров ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар қилди.

Турнирнинг 11 тур якунлари бўйича 4 иштирокчи 8,5 очкодан тўплади, бироқ уларнинг энг ёши —16 ёшли халқаро уста Темур Қўйбоқаров юқори қўшимча кўрсаткични қайд этиб ғолиб бўлди.

© Федерация шахмат УзбекистанаЁш шахматчи Темур Қўйбоқаров
Юный шахматист Темур Куйбокаров - Sputnik Ўзбекистон
Ёш шахматчи Темур Қўйбоқаров

10-турда тошкентлик шахматчи турнир фаворити, мисрлик халқаро гроссмейстер Аҳмад Адлини мағлубиятга учратди.

Хабарда айтилишича, Темур ўзининг биринчи гроссмейстерлик баллини ҳам қўлга киритди.

Янгиликлар лентаси
0