TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тез орада Bars бренди остида автомобиль шиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ангренда йилига 3 миллион дона автошина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда, деб ёзади Подробно.уз.
Bars автошиналари GM Uzbekistan қўшма корхонасига етказиб берилади. Ички бозорни таъминлашдан ташқари, йилига 60 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши мўлжалланмоқда.
Айни пайтда заводда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шу йилнинг 1 сентябрь куни корхонада дастлабки маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва халқаро мувофиқлик сертификати олиш учун синовдан ўтказилиши кутилмоқда.