TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Наманганда ҳожатхонасида телефон туфайли уч эркак ҳалок бўлган уй сотувга қўйилди.
Уй сотилиши ҳақида эълон маҳаллий нашрлардан бирида чоп этилган.
Эълонда 5 хонали "Аква" ромли, мевали дарахтлари бор уй сотилаётгани айтилган.
Ўз исмини сир сақлашимизни истаган манбанинг сўзларига қараганда, уй эгаси беш хонали хонадон учун 25 минг доллар сўраяпти
Шунингдек, суҳбатдошнинг сўзларига кўра, аёл эълонга қизиқиш билдириб қўнғироқ қилаётган харидорлар билан суҳбатда яқинда юз берган ҳодиса ҳақида умуман тилга олмасликка ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 13 июл куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ҳожатхонага тушиб кетган Samsung Galaxi J7 телефони туфайли икки ишчи ва бир шифокор ҳалок бўлишган эди.