Дорини қиммат сотган аптекалар 3 йилгача лицензия ололмайди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишДорихона
Дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тартибни қўпол равишда бузган фармацевтларнинг ягона реестри шакллантирилиши ҳақида ахборот берди

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида аҳолини зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор масалаларга ечим кўрсатилган.

Дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги дорихоналарда чеклар китоби юритилади
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва унга алоқадор ходимларнинг барча учун очиқ бўлган ягона реестрини шакллантириш белгиланган, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова қонунни бузган дорихоналар қандай жазоланиши ҳақида айтиб ўтди.

"Юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларнинг лицензияси бекор қилинади ва 3 йил давомида мазкур дорихона мудири номига лицензия расмийлаштирилмайди. Нархни белгилаш тартибини бузиш деганда дори воситаларини қатъий белгиланган нархлардан юқори нархда сотиш ва белгиланганидан ортиқ савдо устамаларини (15/20 фоиз) қўйиш тушунилади. — Шунингдек, эндиликда тартиб-қоидани қўпол равишда бузган фармацевт ходимлар ҳам ягона реестрга киритилади ва улар ҳам 3 йил давомида дорихоналарда фармацевт ходим сифатида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилади", — деди Ибрагимова.

Дорихонадаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Чидаганга чиқарган: Ўзбекистонда 615та дорихона ёпилади
Ушбу реестр барча учун очиқ бўлгани боис, дорихона мудирлари ишга қабул қилишдан олдин бўлажак ходим мазкур рўйхатда бор ёки йўқлигини текшириб кўришлари тавсия қилинади.

Ушбу реестрни шакллантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир ой муддатда амалга оширилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0