ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Душанбе шаҳрида янги парламент мажмуасини қуриш ишларини молиялаштириш Саудия Арабистондан Хитойга ўтди, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.
Тожикистонга Хитой ҳукумати 250 млн доллар маблағни ажратишни ваъда берди. Бу ўз навбатида Саудия Арабистон ваъда берган пуллардан кўпдир.
"Тожикистон парламент янги биноси Хитой томонидан ажратиладиган 250 млн доллар грант ҳисобидан молиялаштирилади", — деб таъкидлади Тожикистон архитектура ва шаҳарсозлик қўмитаси раҳбари Жамшид Ахмадзода. Сўнгра ушбу маблағлар қайтарилмайдиган кредит сифатида берилиши ҳақида қўшимча қилди.
Шу билан бирга, архитектура қўмитаси раҳбарининг сўзларига кўра, янги бинони лойиҳалаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Тожикистонга Саудия Арабистон томонидан янги парламент биноси қурилиши учун маблағ ажратилиши жорий йил май ойида маълум бўлган эди. Аммо бир оздан сўнг қирол ҳукумати ушбу келишувни тасдиқлашмади.