“Ўзбектелеком” интернет нега тез арзонлашмаяпти деган саволга изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Интернет-провайдерлари учун тарифлар 2017 йил бошидан қарийб 3 бараваргача арзонлашди, афсуски бу аҳоли учун якуний нархига деярли таъсир қилмаяпти

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. "Ўзбектелеком" АЖ раҳбарияти интернет арзонлашиши юзасидан изоҳ берди.

Мобильные операторы Мегафон и Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Uzmobile биринчи бўлиб ўз мижозларини "мобил тобелик"дан озод қилади

Бугун кунда провайдерлар учун тарифларнинг арзолашганлигига қарамасдан, интернет фойдаланувчилари нархларнинг пасайганлигини деярли сезишмаяпти.

Компаниянинг маркетинг ва савдо директори Евгений Вишневский сўзларига кўра, интернет истеъмолчилари учун якуний нархига таъсир қилувчи кўплаб омиллар бор. Айни вақтда хизмат нархи секин аста пасайиб бормоқда.

"Бу энг долзарб масалалардан биридир. Ўтган йилнинг ўзида провайдерлар учун нархлар сал кам 12 марта арзонлашган. Биз мустақил равишда интернет учун нархни шакллантириш билан шуғуллана олмаймиз. Ҳозирги кунда провайдерлар ва мобил операторларнинг жами ҳаражатларнинг қарийб 25 % ташқи интернет-канал ҳаражатлари ташкил қилади. Қолган 75 % интернет-канал билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатлардир. Бу маълумотларни етказиш тармоқлари, ушбу тармоқларни эксплуатация қилиш ҳаражатлари ҳамда ходимларга иш ҳақи киради" — деди Вишневский.

Интернет-провайдерлар учун нарх арзонлашган ҳолларда, улар истеъмолчилар учун ўша даражада нархларни арзонлаштира олмайдилар. Нарх арзонлашади, лекин шу нисбатларда эмас. Шу сабабли "Ўзбектелеком" томонидан провайдерлар учун арзонлаштирилган нархлар оддий истеъмолчилар учун деярли сезилмаяпти.

Мутахассиснинг фикрига кўра, сўнги йиллар кўрсаткичлари таҳлил қилинганда, бу борада тенденция кўзатиш мумкин. Айни шу пайтларда истеъмолчилар учун якуний нарх кўп марта камайган.

Динамика цен на интернет-услуги АК Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар янада туширилди
Бундан ташқари, Вишневскийнинг фикрига кўра, фойдаланувчилар учун интернет якуний нархига истеъмол қилинадиган трафик ҳам таъсир қилади. Хорижий мамлакатлар мисолида солиштирганда, уларда интернет бир неча баробар арзон. Бунинг асосий сабаби — ресурслар ушбу давлатларнинг ичида жойлашганлиги билан изоҳланади.

"Ўзбекистонда контентнинг катта қисми мамлакат ташқарисида жойлашган. Бу ўз навбатида интернетнинг якуний нархига таъсир кўрсатмоқда. Ҳозир қадамма қадам вазият ўзгармоқда, ресурс кўпаймоқда, тобора хорижий трафик фоиз улуши камаймоқда. Маҳаллий контентни яратиш бу нафақат "Ўзбектелеком"нинг вазифаси балки ушбу бозорда фаолият кўрсатаётган барча иштирокчиларининг умумий вазифасидир. Ўйлайманки, келгусида ўзгаришлар бўлади, лекин барчаси фақат бизга боғлиқ эмас" — деб суҳбатни якунлади Вишневский.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал "Ўзбектелеком" компанияси провайдерлар учун янги тарифларни эълон қилган эди. Энди 1 Мбит/с учун интернет-хизмат кўрсатувчи компаниялар сал кам 62 доллар тўлайдилар. Шундай қилиб, йил бошидан провайдерлар учун интернет нархи 2,5 бараварга камайган.

Янгиликлар лентаси
0