TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ушбу йил охирига қадар Uzmobile ўз мижозларига ўз телефон номерини сақлаб қолган ҳолда бошқа операторга ўтиш имконини (MNP хизмати) бермоқчи. Бу ҳақида "Ўзбектелеком" директори Шухрат Кадиров журналистларга хабар қилди.
Унинг сўзларига қараганда ушбу хизмат икки босқичда таклиф қилинади. Бошида у фақат Uzmobile абонентлари орасида алоқанинг CDMA туридан GSM турига ўтганда амал қилади.
Иккинчи босқичда эса, абонентларга ўз телефон номери билан бошқа операторларга ўтиш имкони берилади. Лекин бунинг учун Ўзбекистондаги бошқа уяли алоқа операторлари ҳам MNP хизматини тадбиқ қилган бўлиши керак. Хабарга кўра бу йил охиригача юз бериши керак.
"Биз аслида синов ўтказмоқдамиз ва техник жиҳатдан буни қандай амалга оширишни биламиз. Uzmobile компаниясида тармоқнинг икки хил тури бор:: CDMA ва GSM. Хизмат аввал ушбу икки тармоқ орасида амал қилади. Кейин Uzmobile тармоқлари қамровини бошқа операторлар даражасига еткизиш керак бўлади. Бозорда ҳамма операторлар қамрови бир хил бўлиши учун. Ундан кейин эса ушбу хизмат ҳамма операторларда тадбиқ қилинади", — деди Кадиров.
Эслатиб ўтамиз бугунги кунда Ўзбекистон уяли алоқа бозори энг тез ривожланаётган бозорлардан бири ҳисобланади. Абаонентлар сони 21,4 миллиондан ошган. Мамлакатда 4та уяли алоқа оператори хизмат кўрсатмоқда: Beeline, Ucell, UMS ва Uzmobile. Улар орасида етакчи Beeline — 9,5 миллион абонетга эга. Uzmobile яқин беш йил ичида ўз абонентлар сонини 11 миллионга еткизишни режалаштирган. l