Ўзбекистонда "мобил қуллик"ка барҳам берилади

© pixabayМобильный телефон
Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг исталган уяли алоқа компанияси абоненти бошқа компанияга ўз телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда ўтиши мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистонда йил охирига қадар "мобил қуллик" деб аталувчи ҳолатга барҳам берилиши мумкин, деб хабар бермоқда "Подробно.уз" "Ўзбектелеком" АК бош директори Шуҳрат Қодировнинг сўзларига асосланиб.

Унинг айтишича, кейинги уч-тўрт ой давомида бозордаги асосий компаниялар даражасида бу мавзунинг муҳокама қилиниши фаоллашган.

"Биз сўнгги 3-4 ой давомида регулятор миқёсида ишламоқдамиз, мазкур жараённинг қонунлари, техник имкониятларини ўрганмоқдамиз. Ҳозирда мобил операторларнинг раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар тез-тез ўтказилмоқда, бу мавзу охирги пайтда жуда фаоллашган ва бу борада жиддий ишламоқдамиз. Ярим йилдан бир йилгача вақт ичида бу амалга ошиши мумкин", деб таъкидлади Қодиров.

Звонок по мольному телефону - Sputnik Ўзбекистон
Мобил алоқа учун тўлов миллий валютада ҳисобланадиган бўлади

"Мобил қуллик"нинг бекор қилиниши Ўзбекистоннинг исталган уяли алоқа компанияси абоненти бошқа компанияга ўз телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда ўтиши мумкинлигини назарда тутади. Яъни абонент бир компаниядан олинган телефон рақами билан бошқа компания абонентига айланиши мумкин бўлади.

Афсуски, "Ўзбектелеком" раҳбари бу хизмат пуллик ёки бепуллиги ҳамда агар пуллик бўлса, қанча туриши ҳақида маълум қилмади. Бироқ Шуҳрат Қодировнинг сўзларига кўра, "мобил қуллик"ни бекор қилиш ҳақидаги маълумот тез орада тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Жорий йилда Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 21,4 млн нафардан ошди. Мамлакат ҳудудларини мобил алоқа билан кенг қамраб олиш учун 2017 йил апрелигача 18,3 мингдан ортиқ мобил алоқа станциялари ўрнатилди. Йил давомида бу кўрсаткич 20 мингдан ошади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0