TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Дунёга машҳур мунажжим Светлана Драган 2017 йил бир қанча табиий ва техноген офатларни олиб келади, ҳатто уруш бошланиши мумкин, дея башорат қилмоқда.
"Ёз мавсумида (4 августда) Юпитернинг Плутонга қарши туриши кузатилади. Бу эса тарихда туб бурилиш юз беришидан далолат, аммо бу ўзгаришлар натижасини орадан вақт ўтиб сарҳисоб қила оламиз",- деб айтган башоратчи Sputnik Беларусь радиоси мухбирига.
Светлана Драган уруш юзага келиши эҳтимоли ҳақида ҳам айтиб ўтган. Башоратчининг сўзларига кўра, юлдузлар ҳокимият учун курашни юзага келтириши мумкин: бунда капитал тақсимотида етакчилик, дунё тартиб-қоидаларини ўрнатиш ҳуқуқи учун кураш авж олиши кузатилади.
"Тўғри ва кўчма маънода чўғ аланга олиши мумкин", — деб таъкидлаган башоратчи.