Мунажжимлар августда СССР қайта бирлашишини башорат қилмоқда

© Sputnik БеларусьАстролог Василина Мицкевич
Астролог Василина Мицкевич - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Келажак 18 йил давомида биз Совет Иттифоқига ўхшаш бирлашмага қайтишимиз мумкин. Унинг номи бошқача бўлади албатта", - деди мунажжим.

TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Белоруссиялик мунажжим Василина Мицкевич июл ва август ойида собиқ СССР мамлакатлари ҳаётида юз бериши мумкин бўлган муҳим воқеалар ҳақида сўзлаб берди, Sputnik Беларусь хабарига асосан.

Мунажжим Василина Мицкевич айтишига қараганда, 21 августда бошланадиган қуёш тутилиши нафақат бир неча табиий офатларга, балким янги сиёсий блоклар ва иттифоқлар ташкил бўлишига олиб келиши мумкин экан.

"Совет Иттифоқи тарқалиши натижасида пайдо бўлган мамлакатлар яна қайта бирлашиши мумкин. Уларнинг сони 3 каррали бўлади, яъни 3, 6, 9, ёки 12 та. Ушбу қуёш тутилиши 18 йил давом этади. Ушбу муддат давомида биз Совет Иттифоқига ўхшаш бирлашмага қайтишимиз мумкин. Унинг номи бошқача бўлади албатта", — деди мунажжим.

Мицикевичнинг сўзларига қараганда, бир неча йил олдин юлдузларнинг маълум тартибда жойлашиши Совет Иттифоқи ривожланишини тўхтатиб қўйган эди. Бу йил ёзда ушбу вазиятга барҳам берилади ва Юпитер Сатурн атрофида ҳалқа қилишда давом этади.

Астролог рассказала о грядущем затмении и его возможных последствиях
Янгиликлар лентаси
0