TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Сингапурда 17 мамлакатнинг мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирокидаги математика бўйича халқаро олимпиадада Ўзбекистон шарафини 36 нафар мактаб ўқувчиси ҳимоя қилди, деб ёзади "Жаҳон" АА.
Саралаш баҳслари гуруҳларда ташкиллаштирилди: ўқувчилар ребус ва математик мисолларни ечишди. Сўнгра юқори баҳо олган ўқувчилар финалда иштирок этишди.
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ушбу олимпиадада 15та кумуш ва бронза медалларини ҳамда жамоавий мукофотларни қўлга киритди.