Ўзбекистонлик 11 ёшли вундеркинд математика олимпиадасида олтин медал олди

© David GoehringРешение математической задачи
Решение математической задачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Убай Яҳёев Болгариянинг Несебр шаҳрида бўлиб ўтган "Чегарасиз математика-2017" номли математика бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида иштирок этди

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Халқаро олимпиадада дунёнинг 11 мамлакатидан 1200 нафар математик ғолиблик учун кураш олиб борди.

Олимпиада натижаларига кўра, 11 ёшли Убай ўз ёш босқичи бўйича биринчи ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди, деб ёзади uznews.uz "Қақнус медиа" нашриёти директори Мубашшир Аҳмаднинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига асосланиб.

Убай Яҳёев саккиз ёшида Қуръони каримни ёдлаган. Рус, инглиз ва француз тилларида эркин гаплашади. У ҳозирда Тошкентдаги "Эрудит" хусусий мактабида таҳсил олади.

Янгиликлар лентаси
0