TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўрта Осиё мамлакатлари орасида ўзаро савдо муносабатларининг пастлиги бизни ҳайрон қолдирди, деди Европа Иттифоқининг Ички ишлар комиссияси директори Стефано Мансервизи, 12-14 июл кунлари Ўрта Осиё мумлакатларига бўлиб ўтган ташрифи давомида.
Ўрта Осиё мамлакатлари орасидага ўзаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш масаласи ЕИни қизиқтирадими — деган саволига, Мансервизи қуйидагича жавоб берди:
— Ҳа, бу борада иккита йўл бор: биринчиси — ҳамкор бўлиш ва ҳудуднинг ҳар бир мамлакатига иқтисодий фаолликни кучайтиришга, янги иш жойлари яратишга ёрдам бериш. Биз ушбу масалани кеча Тожикистонда ҳам муҳокама қилган эдик ва эртага (Қирғизистонда) ҳам муҳокама қиламиз.
Лекин, иқтисодий ўсиш кузатилаётган ва ислоҳотлар олиб борилаётган Ўзбекистонда ҳам қўшнилар билан савдо-сотиқ ҳажми мамлкат ЯИМининг 5% идан кам экан. Ушбу факт четдан қараган кишини ҳайратда қолдиради.
Бу ерда қандайдир муаммо борлиги аниқ. Биз — Европа Иттифоқи бу масала бўйича ўз тажрибамиз билан бўлишишимиз мумкин.
Хабарингиз бўлса, Европа Иттифоқини яратишда биз даставвал ҳудуд мамлакатлари орасда ҳамкорликни кучайтирганмиз, кейин эса унинг асосида умумий бозор яратилган. Ундан кейин эса барча учун ягона стандартлар ва муаммоларни ҳал қилишнинг умумий услубларини жорий қилганмиз.
Албатта, биз ЕИ моделини экспорт қилмоқчи эмасмиз, лекин ўз тажрибамиз билан бўлишишга тайёрмиз, керак бўлса техник ёрдам ҳам кўрсатишимиз мумкин. Бу ҳудуд учун фойдали бўлиши ва келажакда каттароқ натижаларга эришиш мумкин. Ўрта Осиёда бунинг учун улкан имкониятлар бор.
Мен яна такрор айтаман, ЯИМининг фақат 5% ҳудудий мамлакатлар билан савдо-сотиққа тўғри келиши — бу жуда кичик кўрсатгич. Шунинг учун келинглар бирга ишлайлик. Биз ўз тажрибамиз билан баҳам кўришишга тайёрмиз. Биз шуни аниқ биламизки, умумий иқтисодий фаоллик ҳажми кўпайганда, ҳудудда кўпроқ тинчлик, барқарорлик ва ҳар бир мамлакат учун кўпроқ суверенитет пайдо бўлади, — деди Мансервизи.
Интервьюнинг тўлиқ матнини nuz.uz саҳифасидан ўқишингиз мумкин.