Ўзбекистонда яна жазирама: об-ҳаво 40 даражадан кўтарилиши кутилмоқда

© Ana_JАномальная жара
Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча кун давом этган салқин об-ҳаво ўзбекистонликларни анча ҳушнуд қилган эди. Аммо Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, республикага жазирама яна қайтмоқда. 18-21 июл кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорат 42 даражага етиши мумкин

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Девушка у фонтана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳайдовчилари жазирама мавсумида хайрли иш қилишга киришдилар

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0