Тошкент ҳайдовчилари жазирама мавсумида хайрли иш қилишга киришдилар

© Sputnik / Евгения НовоженинаДевушка у фонтана
Девушка у фонтана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даража ва ундан ҳам баланд бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Жазирама натижасида одамларни офтоб ёки иссиқлик уриши хавфи ортади

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тошкент ҳайдовчилари жазирама кунларда пиёдаларни манзилларга етказиш бўйича хайрли акцияни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Facebookдаги «Водители Ташкента» гуруҳида маълум қилинди.

Жазирама - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди

Ушбу гуруҳда акция ташкилочилари қуйидаги мазмунда пост ёзиб қолдиришган:

"Қадрли гуруҳимиз аъзолари, кўчаларда жарима иссиқ кунларда одамлар юрак хуружи, офтоб ёки иссиқлик уриши, ҳушидан кетиш ва шунга ўхшаган ҳолатлар кўп содир бўлмоқда. Ҳайдовчилар автобус бекатларда турган ёки кўчаларда кетаётган ёши катта кишиларни, шу жумладан ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бўлган аёлларни автомашиналар олиб, йўл-йўлакай манзилларига етказишни таклиф қиламан. Бу қийин иш эмас, бу эзгу амал билан кимнингдир ҳаётини сақлаб қоламиз".

Ҳайдовчилардан айримлари аллақачон бу ишни бошлаб юборишган ҳақида айтганлар:

"Бугун мен бир аёлни боласи билан шифохонага ташлаб қўйдим. Бошида ушбу аёл машинамга ўтиришни хоҳламади. Машинамда бошқа одамлар ўтирганини кўриб, кейин рози бўлди"- деб изоҳ қолдирган гуруҳ аъзоларидан бири.

Лекин гуруҳи аъзоларининг ушбу акциясига шубҳа билан қараётганлар ҳам бор.

"Кўпчилик бегона машинага ўтиришга қўрқади, айниқса бепул олиб бориш таклиф қилинганда"- деб изоҳ қолдирган интернет фойдаланувчиларидан бири.

Аммо «Водители Ташкента» гуруҳ аъзоларининг аксарияти пиёдаларга ёрдам бериш кераклигини қўллаб-қувватлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ФВВ Ўзбекистон фуқароларига жазирамадан сақланиш бўйича ўз тавсияларини берган эди. Ўзбекистонликларга вазирлик энг иссиқ кунларда кўпроқ сув ичишни, 12-00-16-00 кўчага чиқмасликни ва айниқса қуёш тагида юрмасликни, эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилиш ва иссиқ кунларда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилишни тавсия этган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0