ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тожикистонда пора олишда айбланиб Конибодом шаҳар тиббиёт коллежи директори қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда Sputnik Тожикистон.
Хабарда айтилишича, тиббиёт коллеж директори 54 ёшли аёл билан Исфара шаҳрида истиқомат қилувчи 22 ёшли йигитни ноқонуний йўл билан ўқишга киритиш масаласида жиноий тил бириктиради. Улар бу ёрдам эвазига йигитдан 1800 доллар пулни талаб қилишади.
2017 йил 12 июл куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида коллеж ходимлари пул олаётган пайтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.