ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россия ИИВ миграцион кодекс ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой.
"Россия миграция қонунчилиги мунтазам равишда ўзгариб боради. Биз олдимизга шу йил якунига қадар миграция соҳасидаги қонунчиликни тўлиқ таҳлил қилиш вазифасини қўйганмиз. Шундан сўнг Россия миграцияга оид кодексини тайёрлашга киришамиз",- деб таъкидлади Горовой Россия Федерацияси Қонунчилик Кенгаши президиум йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Россия асосий миллий миграция қонунчилигини — Россия Конституцияси, 2 та халқаро битим ва шартномалар, 5 та федерал қонунлари, 4 та ҳукумат қарорлари ва 1 та вазирлик буйруғи ташкил этади.