TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Федерал Миграция хизмати тугатилиш санасини 2017 йилнинг 1 июлидан 1 октябрига кўчирди. Бу ҳақида ҳуқуқий маълумотлар порталида хабар берилган.
Ушбу йилнинг 1 октябрига қадар ИИВ ФМХ ёпилгани муносабати билан, Россия Ғазначилигига ташкилотнинг тугатилиш баланси, солиқ қўмиталаридан ҳисобдан чиқарилганлик ҳақидаги маълумотномани топшириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг фармонига асосан, 2016 йилнинг апрел ойидан бошлаб олдин мустақил бошқарма бўлган Федерал Миграция хизмати ва ва Федерал Наркотик моддаларга қарши кураш хизматлари Россия Ички Ишлар вазирлиги ихтиёрига, Миграция бўйича Бош бошқарма ҳамда Наркотиклар обороти бўйича бош бошқарма сифатида ўтказилган эди.