TOШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган XIII халқаро мусулмон киноси фестивалида Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Бу ҳақда фестивал расмий сайтида маълум қилинди.
Фестивалда 27 мамлакатдан 60та фильм намойиш этилади.
"Қисқа метражли ҳужжатли фильм номинациясида Ўзбекистондан "Люмьерлар" картинаси ва Ўзбекистон-Россия ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган "Етти қиздан иборат театр" фильми қатнашади.
Фестивал 5-11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Озарбойжон, Афғонистон, Бангладеш, Дания, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Италия, Канада, Қатар, Қирғизистон, Марокаш, Непал, Нигер, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Франция, Швеция ва Эстония мамлакатлари иштирок этади.