TOШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 21 июн куни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев Италия ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчилари Андреа Бертотсси ва Виолен Де Вилмор билан учрашди, деб хабар қилди "Ўзбеккиног миллий агентлиги" матбуот-хизмати.
Учрашувда 2017-2019-йилларда кинематография соҳасида ҳамкорликка оид янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Жорий йилнинг октябр ойида ўтказилиши режалаштирилаётган "Италия киноси кунлари"ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор масалалар келишиб олинди.
Шу билан бирга, Франциянинг Канн шаҳрида ўтказиладиган Халқаро кинофестивал доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон томонининг иштирокига доир таклифлар билдирилди.
Ўтказилган учрашувларда ҳамкорликдаги тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди, дейилади хабарда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.