Тошкентдаги олийгоҳ мутахассиси 8 минг доллар пора олаётганда ушланди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У фуқаро Абдумалик Эсоновнинг ишончига кириб, унга олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган

TOШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти Ахборот ресурслари маркази етакчи мутахассиси Фурқат Ҳасанов фуқаро Абдумалик Эсоновнинг ишончига кириб, унга олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 8000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
СамДУ декани ўринбосари пора билан қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Янгиликлар лентаси
0