ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Андижон вилоятида "Дамас" ҳайдовчиси лицензиясиз ва бошқа керакли ҳужжатларсиз йўловчиларни ташиш билан шуғулланганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, аҳолига ноқонуний пуллик транспорт хизматларини амалга ошириш билан шуғулланган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 190-модда биринчи бандига асосан чора қўлланилган.
Ушбу фуқарога жазо тариқасида бир йиллик аҳлоқ тузатиш ишлари қўлланган. Шунингдек, унинг ойлик маошининг 10 %и давлат бюджетига ўтказилади.
Фуқаро икки йил аввал, яъни 2015 йилда Андижон ҳайдовчиси бу каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимлиги шу кунларда ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, транспорт ва пиёдалар оқимини тартибга солиш кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида хабар тарқатган эди.