TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ 9 июлда пойтахт кўчаларида содир бўлган ҳуқуқбузарликлар статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, бир кун давомида Тошкентда битта ЙТҲ содир бўлган ва унда икки киши тан жароҳатлари олган. Қурбонлар йўқ.
Ундан ташқари, ЙҲХБ инспекторлари 2411 та йўл қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашган, ундан 726 таси қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади ва 30таси маст ҳолда автомобилни бошқариш бўлган.
Шунингдек, 9 июл куни видеоқайд камералари ёрдамида 993та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Улардан 396 таси светофорнинг қизил чироғига ўтиш ва 597таси тезликни ошииш тоифасига киради.