TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Қирғизистонда президент сайловлари пойгасида иштирок этишни хоҳлаётганлар сони 25 нафарга етди. Уларнинг барчаси номзодлар сифатида Марказий Сайлов Комиссиясига расман ҳужжат топширганлар, деб хабар қилди РИА Новости нашрига жума куни мамлакатдаги сайловлар ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия матбуот-хизмати вакили.
Қирғизистон МСК сайловларни ёритиш учун 258 нафар ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказган.
Ўз номзодини кўрсатаётганларнинг барчаси 26 август санасига қадар ўзини қўллаб-қувватлаган аҳоли орасида 30 минг имзо тўплаши, МСК ҳисоб рақамига 1 миллион сом (15 минг доллар атрофида) маблағ киритиши шунингдек, давлат тилидан тест топшириши керак бўлади.
Илгарироқ, уч киши: ишбилармон, ҳуқуқий ҳимоя маркази раҳбари ҳамда вақтинча ишсиз фуқаролар Қирғизистонда президентлик сайловларида қатнашиш нияти борлигини билдиришгани ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча "Бүтүн Қирғизистон" партиясидан Адахан Мадумаров ҳамда туркий тилли мамлакатлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Нусрет Муса-ўғли Мамедов ўз номзодларини илгари суришган.