TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон – европаликларни жалб этиш бўйича етакчи, деган хулосага келди Евроҳудуд мамлакатлари сайёҳларини энг қизиқтирувчи мамлакатлар рейтингини тузган Италиянинг ilSole24ore газетаси.
"Тадқиқотда BigМаc халқаро индекси ва Numbeo порталининг "Жаҳон мамлакатларидаги халқ истеъмоли моллари" бўлимидаги маълумотлардан фойдаланилган", — деб хабар берди Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
"Мароқли ҳордиқ? Евро ўз кучига эга етти маскан" номли тадқиқотда Ўзбекистон Хитой билан бир қаторда туристларни фойдали алмашув курси, халқаро авиапарвозлар нархи, айниқса, яшаш харажатлари арзонлиги билан жалб этиши маълум қилинган. Бундан ташқари, туристлар Ўзбекистоннинг ососйишталиги ва иқлимини ҳам ижобий баҳолашган.