Етти ўзбекистонлик ҳалок бўлган ангар ижарачиси ҳибсга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишНаручники на двери клети
Наручники на двери клети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тергов органлари етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ангарни ижарага олган фирманинг бош директорини ҳибсга олди, деб хабар берди Петербург бўйича РФ тергов қўмитасининг бош тергов бошқармаси матбуот хизмати.

ТИВ - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати

У 1986 йилда туғилган аёл бўлиб чиқди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Колпино шаҳарчасида йўлак плиткалари ишлаб чиқарилувчи ангарда ёнғин юз берди. Ангар қолдиқлари остидан ўзбекистонлик етти фуқаронинг жасади топилган.

Янгиликлар лентаси
0