ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 2018 йил 1 январдан автомобилдан фойдаланиш ишончномалари, ижара шартномалари, беғараз фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 июлдаги "йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида айтиб ўтилган.
Эндиликда ишончномаларнинг электрон шакллари нотариуслар томонидан Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмаларига юборилади.