Мирзиёев Ўзбекистондаги сиёсий партияларни танқид қилди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда сиёсий партиялар ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажармоқда, деб айтолмаймиз. Улар ҳанузгача мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмади, деди президент Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар билан ўтказган видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятидаги айрим муаммо ва камчиликларни санаб ўтди.

Президент ўз нутқи давомида бугунги кунда сиёсий партиялар ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажармаётганини, улар ҳанузгача мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмаганини таъкидлаган.

"Сиёсий партиялар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида партия фракциялари томонидан устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар деярли сезилмаяпти", — деган ўз нутқи давомида президент.

"Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади. Биз нафақат ЎзЛиДеП, балки барча партиялар мисолида ана шундай қудратли, сафарбар этувчи кучни кўришни истаймиз", — деб қўшимча қилган Мирзиёев.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
Партия нашрларига сайловолди ташвиқоти учун чеклов қўйилмайди
"Очиқ айтиш керак, сиёсий партияларда бу соҳада ҳалигача хотиржамлик, қандайдир мудраб ўтириш кайфияти ҳукм сурмоқда. Ҳеч кимга фойдаси бўлмаган мажлислар соатлаб давом этмоқда, танқидий таҳлил ўрнига майда масалалар билан ўралашиб, долзарб муаммоларнинг ечими четда қолиб кетмоқда.

Эътибор беринг, ҳар бир партиянинг дастурида вазифалар ва йўналишлар аниқ белгиланган. Ушбу соҳалар бўйича жавоб берадиган вазирлик ва давлат қўмиталари ҳам аниқ.

Аммо нима учун партиялар ана шу вазирлик ва қўмиталар фаолияти устидан ўзларининг вакиллик органларидаги фракцияси ва партия гуруҳлари орқали парламент ҳамда депутатлик назоратини самарали амалга оширмаяпти, деган савол туғилади.

Шу муносабат билан ҳар бир сиёсий партия ўз дастуридаги вазифалардан келиб чиқиб, назорат қиладиган вазирлик ва қўмиталарни аниқлаб олиши, улар билан тизимли ва доимий ишлаши фойдадан холи бўлмас эди", — деб таъкидлаган Ўзбекистон раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0