TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. 2017-йилнинг 26-июн ва 9-июл кунлари Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси консуллик бўлими вакиллари Прага шаҳрида ватандошлар билан сайёр қабуллар ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, учрашувларда 230 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган. Германиядаги ўзбекларга консуллик ҳисобига қўйиш, болалар учун йўл ҳужжатларини тайёрлаш, фуқаролик ҳолати далолалатномалари, вақтинча чиқиш ёки доимий яшаш рухсатномасини олиш ва фуқароликдан чиқиш тартибига доир масалалар юзасидан батафсил маълумот берилган.
Прага шаҳрида вафот этган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга юбориш ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар ҳал қилинган.
Чехияда яшаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ушбу мамлакатда болаларга ўзбек тилини ўргатиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш учун юртдошларимизни бирлаштирадиган Миллий маданий марказ очишга кўмак беришнини сўраб мурожаат қилишган.
"Ташаббускорларга тушунтирилдики, ташкилий масалалар Чехия Республикасининг амалдаги қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ҳал этилиши лозим", — дейилади хабарда.