ЎзМУда Зуҳранинг ўрнига ҳужжат топширмоқчи бўлган Фотима фош бўлди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишНациональный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека
Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЎзМУда бўлажак тест синовларида имтиҳон ўтказилувчи ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилади ва тест жараёнларининг тўғридан тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилади

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Кеча ўзаро ташқи ўхшашликдан устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлган Салимова Фотима (фамилия ўзгартирилган) ўз синглиси Салимова Зуҳранинг ўрнига ҳужжатларни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Биология йўналишига топшираётган вақтда "ақлли технология" унинг фирибгарона қилмишини фош этди, деб хабар берди университет ахборот хизмати.

Подставные абитуриенты в ТУИТ - Sputnik Ўзбекистон
ТАТУда тест синовларига кирмоқчи бўлган сохта абитуриентлар қўлга тушди

Ушбу "ақлли технология" Ўзбекистон Миллий университетининг тажрибали олим ва ёш мутахассисларининг ихтироси ҳисобланиб, 2017-2018 ўқув йили қабул мавсумида ушбу ўқув даргоҳида республикадаги ягона тизим сифатида тажриба тарзида қўлланилмоқда.

ЎзМУда бўлиб ўтажак тест синовларида ҳам айни шу технология қўлланилади. Имтиҳон ўтказилувчи ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилади ва тест жараёнларининг тўғридан тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилади.

Қайд этиш жоиз, 11 июль куни ҳам бир абитуриентнинг ўрнига бошқалар ҳужжат топширишга уринишган ҳолат аниқланганди.

Янгиликлар лентаси
0