TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. 5 июль куниТошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетига 450 нафар абитуриент учун ўтказилган махсус тест имтиҳонларида 16 нафар сохта абитуриент қўлга тушди. Бу ҳақда университет сайтида хабар қилинди.
Улар биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида аниқланди. Сохта абитуриентларнинг айримлари ҳаттоки курсантлар либосини кийиб олишган.
Шунингдек, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади.
Бундан ташқари, диплом муқоваси ичига яширилган телефонлар ҳам аниқланди.
Илгарироқ Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизими жорий этилишини маълум қилган эди.