Тошкент - Термез йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилди

© Пресс-служба Комитета государственных доходов Министерства финансов РКДва новых пункта пропуска открыли на границе Казахстана и Узбекистана
Два новых пункта пропуска открыли на границе Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари соддалаштирилган тартибда — божхона ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, Мақтаарал тумани орқали тўхталишларсиз транзит билан чегарадан ўтиши мумкин. Фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Кеча 11 июль куни М-39 йўлининг Тошкент ва Самарқанд орасида жойлашган Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани орқали ўтувчи бўлаги очилди, деб ҳабар қилмоқда «Ахборот» дастури.

Қозоғистон ҳудудига кириш ва чиқишда икки мамлакатнинг чегара назорат пунктлари жойлашган. кечадан бошлаб «Малик»/«Сирдарё» ва «Оқ олтин» /«Целинний» автомобиль ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланди.

М-39 йўли - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах-Тошкент йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилади

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Жиззах орасида М-39 йўлининг 25 километрли бўлаги Қозоғистон ҳудудидан ўтган. 2006 йилда йўлнинг ушбу бўлаги ёпилган эди. Ундан кейин Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Тошкентга етиб олиш учун Сирдарёнинг Гулистон вилояти орқали айланиб ўтишга мажбур бўлишаётган эди.

Йўлнинг очилиш маросими тантанали равишда ҳамда бир қатор олий мартабали раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтди. Хусусан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Қозоғистон томонидан Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазири ўринбосари Роман Скляр, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси Ерик Утембаевлар иштирок этди.

Йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади.

Ўзбекистон фуқароси божхона ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, Мақтаарал тумани орқали тўхталишларсиз транзит билан чегарадан ўтиши мумкин. Бунда давлат чегараларини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Нотранзит мақсадларда Қозоғистон йўналишида ҳаракатланувчи Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига нисбатан чегара назорати қонунчиликда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.

Божхона назорати соддалаштирилган тартибда амалга оширилади, ҳеч қандай божхона декларациялари тўлдирилмайди, транспорт воситаси рўйхатга олинмайди ва божхона кўригидан ўтказилмайди, бироқ мажбурий визуал кўрик олиб борилади.

© Nuz.uzТрасса М-39 соединит Казахстан-Кыргызстан-Узбекистан
Трасса М-39 соединит Казахстан-Кыргызстан-Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Трасса М-39 соединит Казахстан-Кыргызстан-Узбекистан
Янгиликлар лентаси
0