Жиззах-Тошкент йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилади

© Nuz.uzМ-39 йўли
М-39 йўли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг феврал ойида М-39 йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми фақат енгил автомбиллар учун очилади.

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари учрашувида М-39 трассасининг Қозоиғистондан ўтган қисмини очиш ҳақида келишиб олинди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри TVK телеканали хабарига асосан.

Ушбу келишув Ўзбекистон ТИВининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов ва Жанубий Қозоғистон вилояти раҳбари Жансеит Туймебаевлар учрашувидан кейин маълум бўлди.

М-39 трассаси Олмаотадан – Термизгача давом этиб, умумий узунлиги 808 километрни ташкил қилади. Трасса Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари  ҳудудидан ўтади. Тошкент ва Самарқанд орасидаги М-39 йўлининг бир қисми Қозоғистон ҳудудидан ўтган бўлиб, у 1998 йилда беркитилган эди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг ғарбий вилоятларидан Тошкентга йўл олган барча автомобиллар Сирдарё вилояти орқали айланиб 70 км ортиқча масофа босиб ўтар эди.

© Яндек КартыМ-39 йўлининг Жиззах-Тошкент бўлаги
Автодорога Джиззак-Ташкент, объезд - Sputnik Ўзбекистон
М-39 йўлининг Жиззах-Тошкент бўлаги

М-39 йўлининг Қозоғистондагн ўтган бўлаги очилганидан кейин, Жиззах ва Сирдарё орасидаги масофа 78 км ўрнига 24 кмни ташкил қилади. Келишилган шартномага кўра, ушбу йўлдан фақат енгил автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. Экспертлар фикрига кўра, ушбу шартнома Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантиришга қаратилган улкан қадам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон оасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва икки мамлакат чегараси яқинида савдо ҳудудлари ташкил қилиш ҳақида келишиб олинган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0