ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Бишкек шаҳрида ёш бола устига подъезднинг темир эшиги тушиб кетди. Sputnik Қирғизистон мухбирига берилган хабарга асосан.
Хабарда айтилишича, бу ходиса Сухе Батор ва Аали Токомбаев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган.
"Қурувчилар темир эшикни демонтаж қилиб, подъез деворига тираб қўйишган экан. Қандайдир сабабларга кўра, ушбу темир эшик беш ёшли бола устига тушиб кетди. Бола ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб кетилди", — деди суҳбатдош.
Ҳозирги вақтда Қирғизистон ИИББ матбуот хизмати ушбу хабар текширилмоқда.